Депутатлар Жалақудуқ бозорлардаги нархларни ўрганди

14.07.2021, 15:45

Депутатлар Жалақудуқ бозорлардаги нархларни ўрганди

O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар, фермерлар ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўлими томонидан партия Жалақудуқ туман Кенгаши, халқ депутатлари туман кенгашидаги партия депутатлари ҳамкорлигида рейд тадбири ўтказилди. Бозорларда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқароролигини таъминлаш, соҳага оид муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбир туманнинг “Дехқон бозорида” бўлиб ўтди.

-Айни кунда, очиғини айтиш керак, нарх-наволар сунъий равишда оширилиб юборилмоқда, - дейди партия туман Кенгаши аппарат раҳбари Ўғилой Ҳамдамова. – Бу эса аҳоли томонидан эътирозли ҳолатларни келтириб чиқаряпти. Мурожаатлар айни тадбирни ўтказилишига асос бўлди. Масалан, сабзи маҳсулотининг нархи чиндан ҳам кўтарилди, бироқ айрим жойларда қимматлаган нархдан ҳам юқори сотилаётганига гувоҳ бўлдик. Олиб борилган тушунтириш ишларидан сўнг бундай ҳолатлар бартараф этилди.

Шунингдек, рейд тадбири давомида бугунги карантин вазиятидан келиб чиқиб, саломатликни асраш, касалликнинг олдини олишга бағишланган тарғибот чоралари ҳам амалга оширилди. Хусусан, партия масъуллари томонидан бозорда савдо қилаётган барча сотувчи ва харидорларга тиббий ниқоб ҳамда тиббиёт қўлқоплари тарқатилди.

Шуҳратбек Бозоров,

O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Бизнес тузилмалар,

фермерлар ва аҳоли мурожаатлари

билан ишлаш бўлими мудири.

  • Кўрилди
    340
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+