Депутат саъй-ҳаракатлари билан 10 та ногиронлик аравачаси олинди

24.07.2021, 12:06

Депутат саъй-ҳаракатлари билан 10 та ногиронлик аравачаси олинди

Халқ депутатлари Навоий вилояти депутати, Қ.Ғаниев ўзи раҳбарлик қилаётган Навоий ИEС корхонасининг фахрий ишчилари, қолаверса, мададга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди.

Депутат саъй-ҳаракатлари билан 10 та ногиронлик аравачаси олинди ва бир неча йиллардан буён тўшакка михланган хасталарга тарқатилди.

Шунингдек, камхарж оилалар учун баҳоли қудрат бир ойлик рўзғорликлар қилиниб, ижтимоий ҳимояга муҳтожларга улашилди.

Айниқса, 37 йил банк соҳасида ишлаб, икки йилдан буён ётоқда қолган арғунлик Хосият Ғафурова, умрининг 42 йилини энергетика соҳасига бағишлаган ва қандли диабет касаллиги туфайли бир оёғидан ажраган карманалик Исомиддин Ўроқовларни йўқлаб борди.

- 21 ёшимдан Навоий ИEСда хизмат қилдим. 2-қозон турбина цехида машинист бўлиб ишлаганман. Аёлим ва бир ўғлим ҳам шу ерда ишлашади. Давлат раҳбаридан ва Навоий ИEС раҳбариятидан жуда миннатдорман, - дейди фахрий ишчи И. Ўроқов.

Шу куни И.Ўроқовга тўлиқ тиббий муолажа олиши учун Тошкентдаги энг нуфузли сиҳатгоҳга икки кишилик йўлланма буюртма қилинди.

Йўқлов тадбирида иштирок этган ЎзЛиДеП Навоий вилояти Кенгаши вакиллари ҳам оғир касалликка чалинган оилалар ҳолидан хабар олди.

Хусусан, Кармана тумани, "Талқоқ" маҳалласида яшовчи Ю.Мамараҳимовага партия фаоллари номидан инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти матбуот котиби

 

  • Кўрилди
    468
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+