“Ёш депутат минбари”да улуғнорлик ёшлар сайловолди масалаларни муҳокама қилдилар

10.08.2021, 17:20

“Ёш депутат минбари”да улуғнорлик ёшлар сайловолди масалаларни муҳокама қилдилар

O’zLiDeP Улуғнор туман Кенгаши Ёшлар қаноти гуруҳи томонидан бўлиб ўтган давра суҳбати айни мавзуда бўлиб ўтди. Унда сўз олган халқ депутатлари туман кенгаши котибияти мудири Гулчеҳра Бобожонова “Депутатлик мақоми тўғрисида”ги қонун, халқ ноибларининг бурч ва мажбуриятлари , сайловчилари олдидаги масъулиятлари хусусида батафсил тушунтиришлар берди.

-Депутатлик олий мақом, - дейди тадбир иштирокчиси А. Абдупаттоев. – Олий Мажлис Қонунчилдик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”нинг мақсад-вазифаларини ҳис қилганимдаёқ бу ҳақиқатга амин бўлганман. Бугунги давра суҳбати бу мақомнинг биз билган ва билмаган масъулиятли қирраларини очиб беришга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди. Ўзимизни қизиқтирган жуда кўп саволларга мутахассис ва депутатлардан жавоблар олдик.

Тадбир давомида ёшларга сайлов жараёнлари, сайлов даврида уларнинг фаолияти юзасидан керакли тавсиялар берилди.

                       Турдихон Қосимова,

O`zLiDeP Улуғнор туман кенгаши

аппарат рахбари

  • Кўрилди
    332
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+