Янги Ўзбекистон – янгича фикрлашни, янгича иш усулларини талаб қилади

10.08.2021, 17:21

Янги Ўзбекистон –  янгича фикрлашни, янгича иш усулларини талаб қилади

O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Ёшлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Мустақилликка менинг туҳфам” мавзусида бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

“Айтинг дўстим, нима қилдик Ватан учун?” деб номланган ва карантин қоидаларига амал қилган ҳолда Жиззах шаҳрида ташкиллаштирилган давра суҳбатида ҳам сўнгги беш йилда юртимизда ёш авлоднинг билим олиши, ўзлари қизиққан соҳаларда иқтидорларини намоён қилишлари, тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун яратилаётган шароитлардан йигит-қизларимиз қанчалик унумли фойдаланмоқдалар? Ёшлар бандлигини таъминлашда, уюшмаган ёшларни маданий-маърифий, спорт тадбирларига, касб-ҳунар ўқув курсларига жалб қилишда O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти “Ёшлар қаноти” фаолларининг ўрни қандай бўлмоқда, каби мавзулар муҳокама қилинди.

-Айни вақтда мамлакатимизда ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшларни она Ватанга, оилага, мустақиллик ғояларига муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг ғоя, таклиф ва ташаббусларини рўёбга чиқариш мақсадида ёшлар билан доимий иш олиб боришимиз керак, – дейди O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Фарҳод Одилов. – Хусусан, “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари билан биргаликда асосан вилоятнинг чекка ҳудудларида ёшлар ўртасида тарғибот тадбирлари ҳамда амалий учрашувлар ташкил қилиб, уларда ёшларни қийнаб келаётган муаммоларига ечим топишда кўмаклашяпмиз.

Янги Ўзбекистон –  янгича фикрлашни, янгича иш усулларини талаб қилади. Шу сабаб, тадбир қатнашчилари мустақиллик  берган неъматларнинг қадрига етиб, ўз навбатида Ватанимиз равнақи, элимиз фаровонлиги учун бор куч ва имконятларини ишга солиб, амалий самара берадиган саъй-ҳаракатларни янада жонлантиришга келишиб олишди.

Холбек АСАТОВ

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

 Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    385
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+