Аграр соҳадаги ислоҳотлар муваффақиятига партиявий воситалар билан кўмаклашишимиз лозим

18.08.2021, 16:14

Аграр соҳадаги ислоҳотлар муваффақиятига партиявий воситалар билан кўмаклашишимиз лозим

Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири саволларига жавобларини катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мамлакатимизда бир неча йилдан буён олиб борилаётган туб ислоҳотлар натижасида жаҳоннинг энг илғор давлатлари билан бўйлаша оладиган янги Ўзбекистон барпо этилаётганига ишончим янада мустаҳкамланди. Давлатимиз раҳбари ўзида қатъият,  шижоат, оқиллик, халқпарварлик сингари кўплаб фазилатларни мужассам этган шахс эканига яна бир карра амин бўлдим.

Давлатимиз раҳбарининг, гарчи барча жабҳаларда катта ижобий ўзгаришлар яққол кўзга ташланаётган бўлса-да, ютуқлар тўғрисида деярли гапирмагани, асосий эътиборни олдимизда турган муҳим  вазифаларга қаратгани, шунингдек, “...биз доимий изланишдамиз. Изланиш бор жойда ютуқлар билан бирга камчилик ва нуқсонлар ҳам бўлиши табиийдир”, дея самимий, камтарона фикр билдириши  барчамиз, айниқса, каттаю-кичик амалдорлар учун ибратлидир.

Президентимиз қишлоқ хўжалиги тўғрисида гапириб, хусусан, “...оқибатда ернинг мадори қуриди, тупроқ унумдорлиги пасайди”, деди. Яъни, бор ҳақиқатни тилга оляпти. Янги Ўзбекистонда яқин ўтмишда бўлганидек реал воқелик хас-пўшланмаяпти, одамлардан беркитилмаяпти. Шунинг ўзиёқ, менимча, ярим муваффақиятдир. Чунки сохтагарчилик   яхшиликка олиб келмайди.

Аграр соҳада чуқур ислоҳотлар бошлангани бизнинг бахтимиз. Зеро, ер бизни тўйдиради, кийинтиради, бошпана беради.

 Ўтган беш йил мобайнида пахта яккаҳокимлиги ва мажбурий меҳнатга чек қўйилди, ер эгаларининг маҳсулот етиштиришдан манфаатдорлиги ниҳоятда ошди, кластер тизими жорий қилинди ва бошқа талай янгиланишлар рўй берди. Албатта, йиллар давомида йиғилиб қолган мураккаб муаммоларга қисқа фурсатда тўла ечим топишнинг иложи йўқ.  Истиқболда улкан ислоҳотларни амалга оширишимиз зарур. Юртбошимиз интервьюда шундай деди: “Ушбу соҳани иқтисодиётнинг асосий драйверларидан бирига айлантириш – бош мақсадимиздир. Шу мақсадда 2020-2030 йилларга мўлжаллаб ишлаб чиқилган  Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясида тармоқни ривожлантириш борасидаги асосий вазифалар аниқ-равшан белгилаб қўйилди. Хусусан, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат сектори ва қишлоқларни яқин ўн йилда жадал тараққий эттириш режаси кўзда тутилди”. 

Янги ислоҳотлар бошланмасдан аввал аграр тармоқда ҳам бир жойда депсиниш кузатилаётганди. Кейинги беш йилда қийинчилик билан бўлса-да, бу йўналишда олға илгарилай бошладик. Ислоҳотларни янада жадаллаштириш учун барчамиз ҳамжиҳатликда ишлашимиз, улуғ ишга баҳоли қудрат ҳисса қўшишимиз керак. Жумладан, биз – партия вакиллари тегишли қарорлар, режалар бажарилиши бўйича самарали жамоатчилик назорати ўрнатишимиз, муаммолар, қийинчиликлар бартараф этилишига партиявий воситалар билан кўмаклашишимиз лозим. Бошқа мақсадлар қатори қишлоқ хўжалигини тараққий эттириш бўйича вазифалар ҳам O‘zLiDeP дастурида белгилаб қўйилган. Уларни рўёбга чиқаришга янада кўпроқ эътибор қаратишимиз даркор.

Барно МИРЗАМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палтаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    377
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+