Қамашида тарғибот тадбири кўтаринки руҳда ўтди

23.08.2021, 16:36

Қамашида тарғибот тадбири кўтаринки руҳда ўтди

Ватанимиз Мустақиллигининг 30 йиллик тантаналари билан ҳамоҳанг тарзда ўтказилаётган партия тадбирларида халқимиз фаол иштирок этмоқда. Қолаверса, O’zLiDeP оммавий тарғибот тадбирларини “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида ташкил этмоқда. Партиянинг навбатдаги ана шундай кўнгилочар учрашувларга, завқли мулоқоту дилрабо наволарга бой тадбири Қамаши туманида ўтказилди.

-Дилларга ўзгача бир шукуҳ ва ғурур бахш этадиган бундай учрашувларда депутатлар, партия фаоллари билан бирга ёшлар, аҳоли вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда, - деди партиянинг Қашқадарё вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Арзиқул Шеров. –Бу албатта, партиямизнинг сиёсий куч сифатида нафақат тадбиркорларга, балки хотин-қизлар, ёшлар, аҳолининг турли қатламларига камарбаста ва мададкор бўлаётганидан далолат беради. Барча иштирокчиларни Ватанимиз Мустақиллигининг қутлуғ 30 йиллиги билан чин юракдан муборакбод этаман. Оилаларингизга қут-барака ва ўзларингизга мустаҳкам соғлик тилайман.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчик палатаси депутатлари Қаҳрамон Эргашев ва Шаҳноза Холмаҳматова иштирок этишди ва йиғилганларни энг улуғ, энг азиз айём билан муборакбод этишди.

Куй қўшиқлар рақсларга уланиб кетди.  Айниқса, истеъдодли хонанда Шарофиддин Муродовнинг чиқишлари гулдурос қарсаклар билан кутиб олинди. Шунингдек, депутатлар, фермерлар, спортчилар, ўқитувчи ва бошқа касб соҳиблари сўзга чиқиб, юртимиздаги янгиланиш ва юксалишларга бефарқ эмасликларини билдиришди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    634
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+