O’zLiDeP Юнусобод Кенгашининг навбатдаги конференцияси уюшқоқлик билан ташкил этилди

25.08.2021, 17:20

O’zLiDeP Юнусобод Кенгашининг навбатдаги конференцияси уюшқоқлик билан ташкил этилди

Маълумки, жорий йилнинг 24 октябрь куни мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу муҳим сиёсий тадбирни юқори савияда ташкил этиш учун ЎзЛиДеП ҳудудий ташкилотларида ҳам тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирган.

Шу кунларда партия ҳудудий кенгашларида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг шу йил 7 августдаги мажлиси қарорида партиянинг навбатдаги Съездига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси доирасида партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар конференцияларига делегатлар сайлаш масаласи қизғин тус олган.

О'zLiDeP Юнусобод туман партия ташкилотининг навбатдаги Конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Юнусобод туман партия ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловида иштирокини таъминлаш борасидаги устувор вазифалар ҳамда O`zLiDeP Тошкент шаҳар ташкилотининг навбатдаги Конференциясига делегатлар сайлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Теглар
БПТ Сайлов 2021
  • Кўрилди
    366
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+