«Чашма»да шодлик ва хуррамлик байроқлари кўтарилди

26.08.2021, 16:54

«Чашма»да шодлик ва хуррамлик байроқлари кўтарилди

Саноқли кунлардан сўнг мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигини энг улуғ, энг шодиёна кун сифатида кенг нишонлаймиз. Мустақиллик йилларида, айниқса, кейинги беш йилда республикамизда ислоҳотлар ортидан жуда катта ижобий ўзгаришлар рўй берди.

Асосийси эса халқимиз томонидан бу ислоҳотлар ва ўзгаришлар тўла қўллаб-қувватланмоқда. Чунки, юртимизда олиб борилаётган одилона сиёсат замирида одамларни ҳаётидан рози қилишдек эзгу мақсад мужассам ва бу мақсад изчил рўёбга чиқарилмоқда.

Зеро, қачонки халқ ўз ҳаётидаги, ўзи яшаётган жамиятдаги ўзгаришларни, турмуши фаровонлашаётганини ҳис қилса, ижтимоий муаммоларнинг бирма-бир ҳал этилаётганлигига гувоҳ бўлса, давлатдан рози бўлади. Бевосита унинг ўзи ҳам шундай ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланади.

Нурота туман марказидаги «Чашма» меъморий мажмуасидаги амфитеатр майдонида «Биргаликда юксалиш сари» шиори остида ўтказилган оммавий тадбирда ҳам шодлик ва хуррамлик байроқлари баланд кўтарилди.

O'zLiDeP Навоий вилояти ҳамда Нурота туман Кенгаши томонидан ташкил этилган байрамолди тантана вилоят ва туман депутатлари, халқаро спорт мусобақалари ғолиблари ва партия фаолларининг дилдан айтган изҳорлари билан бошланиб, туман миқёсида амалга оширилган кенг қамровли ишлар бирма-бир эътироф этилди.

Шу аснода бундай ишларда 8 нафар маҳаллий депутат, 4095 нафар партия тарафдорлари ва 58 та бошланғич партия ташкилотларини бир маслакка бирлаштирган O'zLiDeP фракцияси туман бўлимининг ҳам залворли ҳиссаси борлиги алоҳида таъкидланди.

--Биргина «Чашма» меъморий мажмуаси бунёд этилишининг ўзи туманда олиб борилган ишларнинг самарасини яққол ифодалаб турибди. Илгариги «Чашма» зиёратгоҳи атрофи қўшимча объектлар билан янада кенгайтирилиб, реконструкция қилинди. Мажмуа майдони яшил кўкаламзорга айлантирилиб, бу ерга келувчиларга чинакам истироҳат берувчи бир маскан бўлди,-дейди Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати С.Зокиров.

Ҳақиқатан ҳам, мажмуа таровати, байрам кайфияти хонанда-ю созандаларнинг шўх яллаларига қўшилиб ўзгача бир кўриниш касб этди, дея хабар беради O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши матбуот котиби.

 

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    377
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+