O’zLiDePнинг навбатдаги оммавий тарғибот тадбири Нукус туманида ҳам ташкил қилинди

27.08.2021, 15:38

O’zLiDePнинг навбатдаги оммавий тарғибот тадбири Нукус туманида ҳам ташкил қилинди

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан  республикамиз бўйлаб “Янги Ўзбекистонда  эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида оммавий тарғибот тадбири жойларда ўтказилмоқда.  

 Байрам шукуҳи Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳарларида очиқ осмон остида кўтарингки рухда ўтказилмоқда. Мазкур ғоя остидаги тарғибот тадбирининг навбатдагиси Нукус туманида ташкил қилинди.   

Президентимиз томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган фармон ва қарорлари асосида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, уларга барча қулай шароитларни яратиш, иқтисодиётнинг барча соҳаларида, ижтимоий соҳада, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Бу борада Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус туманида ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг ярим йиллик ҳисоботига кўра 127,9 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари экспорт қилинди, 88,4 млрд  сўмлик қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.  

Бугунги  кунда туманда 1000 дан зиёд тадбиркорлик субъектлари (шундан 918  та кичик бизнес субъектлари)  фаолият кўрсатиб келмоқда. Ушбу кўрсаткични уч баробар кўпайтириш бўйича туманда йиллик  шартнома 480 та тадбиркорлик субъектларини яратиш белгиланган бўлса, ҳозирги кунда 252 та тадбиркорлик  субъектлари  яратилиб, режа 53 фоизга бажарилди.   

Бундан ташқари  айниқса энг чекка ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни иқтисодий жиҳатдан яхшилаш мақсадида  бугунги куннинг ўзида 561 та тадбиркорлик субъектлари учун банклар томонидан 16,5 млрд сўмнан зиёд кредит маблағлари ажратилди.    

Ўтказилган  байрам  тадбирида  беш  йил  давомида  амалга оширилган ишларнинг видеоролик шаклидаги ҳисоботи, давлатимиз  раҳбари томонидан  ҳар  бир  соҳада  амалга  оширилаётган  ишлар  кўрсатиб берилди.

Тадбир давомида спорт, фан, тадбиркорлик соҳасида ютуқларга эришган ёшларимиз сўзга чиқдилар.

Байрам шукуҳи халқимиз ардоғидаги Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар ҳамда Нукус  тумани маданият бўлими  ҳушовоз хонандаларининг куй-қўшиқлари билан  давом этди.  

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    452
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+