O‘zLiDeP фаоллари тайлоқлик Дилшода Мансуровага ўз бизнесини бошлашига кўмаклашди
08.08.2018, 12:44

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Самарқанд вилоят ва Тайлоқ туман Кенгаши, Ўзбекистон Фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари туман Кенгаши вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Тайлоқ тумани “Нурли йўл” МФЙдаги “Бахшитепа” қишлоғида бўлди.
Дастлаб партия фаоллари “Нурли йўл” МФЙ фаолияти билан танишиб, бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олди. Хонадонлар фаолияти билан танишиш ва ўрганиш учун маҳалла фаоллари жалб этилди.
Шундан сўнг, “Нурли йўл” МФЙ раиси Хосият Исрофилова ва маҳалла участка нозири Абдуғаниев Йўлдош ҳамроҳлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари С.Жабборова хонадонида бўлди.
Учрашув давомида Сарвар опанинг тиббиёт коллежини тамомлаган қизи Азиза Мардонова ишсиз эканлиги аниқланди. Унинг мурожаати юзасидан партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан тегишли ташкилотга депутатлик сўрови юборилиб, яқин кунларда муаммо ҳал этиладиган бўлди.
Шу маҳаллада яшовчи Дилшода Мансурованинг 4 нафар фарзанди бор. Оила бошлиғи эса чет элда. Мулоқот давомида хонадон бекаси ўз ҳовлисида иссиқхона қурмоқчи эканлигини маълум қилди. Ишчи гуруҳ аъзолари унга ўз бизнесини бошлаши учун Ўзбекистон Фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари Кенгаши қошида ташкил этилган жамғармадан имтиёзли кредит беришини маълум қилди.
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
#LIVE O‘zLiDeP Мурожаатномада алоҳида тилга олинган “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурлари ижросини 2019 йилда ҳам давом эттиради
08.01.2019, 13:19
-
O’zLiDeP қорақалпоғистонлик тадбиркорларга Президент маърузаси моҳиятини тушунтирди
19.12.2018, 15:59
-
“Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастури доирасида улуғнорлик 208 нафар фуқарога 2 миллиард 722 млн. 221 минг сўм миқдорида кредит ажратилди
17.12.2018, 18:43
-
“Қирғиз”да 70 дан ортиқ хонадон иссиқхонани даромад манбаига айлантирган
14.12.2018, 16:00
-
Ўн бир ой якуни: Жиззахда қандай ишлар амалга оширилди?
03.12.2018, 18:09
Билдирилган фикрлар
Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-08-08 22:33:48
Партиямиз раҳбарияти ва фаолларининг бевосита халқ ичига кириши, улар муаммолари билан яқиндан танишиб, муаммолар ечими бўйича амалга ошираётган ишлари партиямизнинг халқ ва электорат олдида нуфузи ва таъсирининг ошишига сабаб бўлади.