“Аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этишда фракциямиз имкониятларидан самарали фойдаланишимиз лозим”, дейишмоқда сирдарёлик партиядошларимиз

07.11.2018, 17:26

“Аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этишда фракциямиз имкониятларидан самарали фойдаланишимиз лозим”, дейишмоқда сирдарёлик партиядошларимиз

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ҳузуридаги сиёсий таълим маркази “Партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга оширишда қонунчиликка таклиф ва ташаббуслар киритиш амалиётини ривожлантириш” мавзуида семинар ташкил этди.

Партия ташкил топганининг 15 йиллиги доирасида ўтказилган семинардан кўзланган мақсад партия вилоят Кенгашининг ўтган йиллардаги фаолиятини сарҳисоб қилиш, партия ходимлари ва O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларининг сиёсий, ҳуқуқий билим ва малакасини оширишдан иборат эди.

–Партия ҳудудий Кенгаши масъул ходимлари ва аҳоли билан ишлайдиган партия депутатлик гуруҳи аъзолари ўз фаолиятида юзага келаётган муаммоли вазиятлардан келиб чиқиб, қонунчиликка таклиф ва мулоҳазалар киритиб бориши керак, – дейди O‘zLiDeP Янгиер шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Нурбек Раззоқов. – Айниқса, бу борада O‘zLiDePнинг парламентдаги фракцияси имкониятларидан самарали фойдаланиши лозим. Зотан, бугун аҳоли қийнаётган муаммоларни биринчилардан бўлиб, партия вавиллари ҳамда унинг парламентдаги фракцияси билиши ва ҳал этиши даркор.

Тадбирда аҳоли томонидан тушаётган мурожаатлар мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, уларни тезкор ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
#uzlidep15
  • Кўрилди
    1175
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+