Жаҳонгир Ғаниев Жиззахнинг энг фаол тарғиботчиси деб топилди

12.11.2018, 17:41

Жаҳонгир Ғаниев Жиззахнинг энг фаол тарғиботчиси деб топилди

Жиззахда O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Ватанимиз тараққиётида O‘zLiDePнинг роли” танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

–Танлов давомида “Энг фаол партия тарғиботчиси”, “Электорат билан ишлашда фаол бошланғич партия ташкилоти”, “Энг фаол партия аъзоси” каби номинациялар бўйича ғолибларни аниқландик, – дейди O‘zLiDeP  Жиззах шаҳар Кенгаши ижрочи котиби Маъмура Мелибоева. – Анъанавий тарзда ўтказилаётган мазкур танловнинг жорий йилдаги иштирокчилари ўз фаолликлари билан ажралиб туришди.

Якуний натижаларга кўра, Жаҳонгир Ғаниев танловнинг “Энг фаол партия тарғиботчиси” номинацияси бўйича, Wilnur trayd қошидаги БПТ “Электорат билан ишлашда фаол бошланғич партия ташкилоти”, “Энг фаол партия аъзоси” номинацияси бўйича эса Даврон Тўхтамуродов ғолиб деб топилди.

Танлов якунида иштирокчилар партиянинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Саидахон УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP  Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
#uzlidep15
  • Кўрилди
    1220
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+