Андижонлик O‘zLiDeP фаоллари йўловчиларга совға улашмоқда

13.11.2018, 17:13

Андижонлик O‘zLiDeP фаоллари йўловчиларга совға улашмоқда

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан вилоятнинг барча шаҳар, туманларида йўловчи ташиш автоуловларига партия шиорлари акс этган плакатлар ёпиштирди.  

–Тўғриси, партия аъзоси бўлсамда, лекин O‘zLiDePнинг ташкил топган санаси ҳақида билмасдим, – дейди Андижон туманида яшовчи Нодирахон Саидова. – Ҳар куни тумандан шаҳарга ишга қатнайман. Дамаслар ойналарига ёпиштирилган шиорларни кўриб, кўнглим фахрга тўлди. Барча сафдошларимизга 15 йиллик айём муборак бўлсин!

Таъкидлаш керак, шу кунларда партия “Ёшлар қаноти” фаоллари партия плакатлари ёпиштирилган автоулов йўловчиларига партия буклетлари, турли совғалар улашмоқда.

Элёрбек АВУЛОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
#uzlidep15
  • Кўрилди
    1104
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+