Урганчда O‘zLiDeP фахрийлари тақдирланди

14.11.2018, 16:47

Урганчда O‘zLiDeP фахрийлари тақдирланди

O‘zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “O‘zLiDeP билан бирга – ривожланиш сари” шиори остида тадбир ташкил этди.

Тадбирда узоқ йиллардан бери партия билан ҳаморлик қилиб келаётган бошланғич партия ташкилотлари раислари, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партиянинг  фахрий аъзолари ва ёшлар иштирок этди.

– 2004 йилдан буён O‘zLiDeP аъзосиман, – дейди “Урганч ёғ-мой” қошидаги БПТ раҳбари Гулой Бекмуратова. – Ўтган давр мобайнида партия кўмагида салмоқли натижаларга эришдик. Шу боис, тобора яқинлашиб келаётган партиямизнинг 15 йиллик байрами муносабати билан барча маслакдошларимизни табриклайман. Байрам ҳаммамизга муборак бўлсин, азизлар! 

Тадбир давомида Урганч шаҳар Кенгашида фаолият юритган фахрий устозлар ҳамда партиямиз ривожига улкан ҳисса қўшган фаолларга эсдалик совғалари улашилди.

Тадбир сўнггида партияга янги аъзо бўлган 17 нафар ходимга аъзолик гувоҳномаси топширилди. 

Дониёр ЖУМАНИЯЗОВ,

O‘zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
#uzlidep15
  • Кўрилди
    1108
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Даврон Темиров O‘zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-11-15 09:00:16

Биз ҳам мамлакатимиздаги барча фахрий устозларни 15 йиллик байрам билан табриклаймиз. Уларнинг мамлакат истиқболи учун олиб борган фаолиятлари ёш авлод учун дастурий амал бўлиб хизмат қилади.


Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2018-11-14 16:54:33

Партиямиз кўмагида жуда кўп тадбиркорлар ўз ишларини йўлга қўймоқдалар. Барча партиядошларни партиянинг 15 ёшига тўлгани билан чин қалбимдан табриклайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+