Хоразмлик O‘zLiDeP фаоллари тижорат банклари низомларини қайта кўриб чиқиш ҳамда Солиқ кодексини янада такомиллаштиришни таклиф этишмоқда
16.01.2018, 16:52
Барча ҳудудларда бўлгани каби O‘zLiDeP Хоразм вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида ҳам давлат Дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Учрашувларда Дастурнинг ҳар бир банди атрофлича муҳокама этилиб, аниқ таклифлар бериляпти. Хусусан, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш ҳамда иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича қуйидаги таклифлар билдирилди:
- Тижорат банклари низомларини қайта кўриб чиқиш.
- Солиқ маъмуриятчилиги ва назоратини ташкил этиш тартиби ҳамда методологиясини тубдан такомиллаштириш.
- Солиқ кодексини тубдан қайта кўриб чиқиш ва янги таҳрирда қабул қилиш. Бунда АҚШ, Франция каби ривожланган давлатлар солиқ маъмурчилигини чуқур ўрганиш керак.
– Тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатдан ўтган кунидан эмас балки маҳсулот реализация қилишни, хизмат кўрсатишни бошлаган кундан бошлаб солиқ ҳисоблаш тизимини ишлаб чиқиш.
Йиғилишда билдирилган бу каби таклифлар электоратимиз муаммоларини ечиш ва уларга амалий ёрдам беришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Нилуфар ДЖАББАРОВА,
O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Мавзуга оид:
Давлат Дастури лойиҳасига O‘zLiDeP фаоллари томонидан юзга яқин таклифлар берилди
O‘zLiDeP фаоллари Давлат дастури лойиҳасига ўз таклифларини билдирди
O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Деҳқонободлик депутатлар билан мулоқот қилинди
25.04.2024, 11:46
-
Бюджет маблағлари ҳисобидан ортиқча сарф-харажатларга йўл қўймаслик лозим
25.04.2024, 11:42
-
Касбида аҳоли даромадларини ошириш борасида қилинаётган ишлар ўрганилди
25.04.2024, 09:13
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
Фикрингизни қолдиринг