Прагматик фаол ташқи сиёсат борасидаги устувор вазифалар

11.09.2021, 17:18

Прагматик фаол ташқи сиёсат борасидаги  устувор вазифалар

Куни кеча бўлиб ўтган ЎзЛиДеПнинг X съездида бевосита иштирок этиб, тадбир катта кўтаринки руҳда ташкил этилгани гувоҳи бўлдик.

Партиямиздан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган Шавкат Мирзиёев номзодини барча делегатлар тўлиқ қўллаб-қувватлашди.

Номзодимиз ўз сайловолди дастурининг устувор йўналишлари қатори тизимли ва пухта ўйланган, прагматик ташқи сиёсий ва иқтисодий дипломатиямизни бундан кейин ҳам фаол давом эттиришга алоҳида урғу бериб ўтдилар.

Авваламбор, Марказий Осиёда хавфсизлик, савдо-иқтисодий, сув, энергетика ва транспорт, маданий-гуманитар соҳалардаги яқин ҳамкорликни сифат жиҳатидан юқори босқичга олиб чиқилиши таъкидланди.

Келгуси беш йилда ўзаро савдо айланмаси ҳажми камида 2 баробар оширилади. Саноатда қўшимча қиймат яратиш бўйича яхлит занжирларни ва кооперацияни мустаҳкамланади.

Транспорт соҳасида ташқи савдо учун “яшил коридорлар” ҳамда транзит имкониятлари кенгайтирилади.

Халқ дипломатияси тамойилини, жумладан, илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва туризм соҳаларидаги алоқаларни кучайтириш асосий вазифаларимиздан бири бўлиб қолиши эътироф этилди. Шу мақсадда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ҳамкорлик стратегияси ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.

Шу билан бир қаторда номзоднинг дастурида иқтисодий дипломатияни кучайтиришга алоҳида урғу берилиб, янги бозорларни ўзлаштириш, инвестиция ва инновацияларни кенг жалб қилиш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва энг муҳими – Ўзбекистон имижини фаол тарғиб этиш барча дипломатик ваколатхоналаримизнинг асосий вазифасига айланади. Ушбу масалалар ҳозирги вақтда ишлаб чиқилаётган Ўзбекистон ташқи сиёсий ва иқтисодий фаолиятининг янгиланган концепциясида ўз ифодасини топишлиги мақсад қилинган.

Дилбар УСМОНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

O'zLIDeP фракцияси аъзоси.

  • Кўрилди
    485
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+