Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорларидир!

16.09.2021, 19:28

Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорларидир!

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан Жиззах Давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзимёеевнинг “Янги Ўзбекиситон стратегияси” китобининг тақдимоти ташкил этилди. Тадбирда халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари, институт профессор ўқитувчилари ва талабалар иштирок этдилар.

Тадбир давомида асарда таъкидланган Янги Ўзбекистон орзуси дарҳақиқат амалиётга, реал воқеликка айланаётгани айтиб ўтилди ҳамда асарда ёшлар масаласига ҳам батафсил тўхталиб ўтилган.

-  Президентимиз Янгиланаётган Ўзбекистон ҳақида фикр юритар экан, “Ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг ўқиши, меҳнат қилиши, билим олиши ва қобилиятини намоён этиши учун барча шароитларни яратмоқдамиз. Зеро, бутун халқимиз қатори ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорларидир!”, дея таъкидлаб ўтилган.

Тадбирда сўзга чиққанлар, асарда ёшлар билан ишларни ташкил этиш борасидаги ютуқларни эътироф этиш билан бирга, бу борада яна кўплаб масалаларни ҳал этиш мақсадга мувофиқ эканлигига эътибор қаратилганини, жумладан, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, ёшлар соҳасидаги муаммоларга самарали ечимлар ишлаб чиқиш ва шу каби кўплаб долзарб вазифалар қайд этиб ўтилганини айтиб ўтишди.

“Томирларида буюк боболарининг қони оқаётган ёшларимиз улуғ аждодларимизнинг муносиб ворислари бўлиши, улар каби улкан мақсадлар сари интилиб яшаши ва юксак марраларга эришиши учун барча шарт-шароитларни яратишимиз зарур”, деб ёзади Президентимиз ўз асарида.

Тадбир давомида ёшлар ҳам сўзга чиқиб, асар мутоааласи уларда катта таассурот қолдирганини, улар ҳам ўз ўрнида Янги Ўзбекистонимизнинг гуллаб-яшнаши учун бор билим ва куч-ғайратларини аямасликларини билдириб ўтдилар.

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот маркази

  • Кўрилди
    549
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+