Қашқадарёда ишончли вакил иштирокида брифинг ўтказилди

21.09.2021, 15:43

Қашқадарёда ишончли вакил иштирокида брифинг ўтказилди

Қарши шаҳридаги “Журналистлар уйи”да  Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Қашқадарё вилояти бўйича ишончли вакили, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи – Темур Олимович Поёнов иштирокида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Темур Поёнов брифингда Марказий сайлов комиссиясининг шу йил 15 сентябрдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод – Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Қашқадарё вилояти бўйича ишончли вакили сифатида расман рўйхатга олингани айтди ва Марказий сайлов комиссиясининг шу йил 17 сентябрда қабул қилган қарорига асосан Президентликка номзоднинг сайловолди ташвиқотини олиб боришда зиммасига масъулиятли вазифа юкланганини билдирди.

-Давлат органлари ва жамоат бирлашмалари, сайлов комиссиялари билан бўладиган муносабатларда, албатта, номзоднинг манфаатларини қўллаб-қувватлайман, - деди у. - Тарғибот жараёнини демократик асосларда, очиқлик ва адолат тамойилларига мос равишда ўтишида бор билим ва маҳоратимни ишга соламан. Вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида, турли ташкилотлар, муассасалар, корхоналарда ҳар хил соҳалар вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилиш, жумладан, йирик оммавий учрашувлар ўтказиб, Президентликка номзод дастурида белгиланган асосий ғоя ва мақсадларни фуқароларга жонли, ҳаётий мисоллар орқали, самимий суҳбат ва савол-жавоблар асносида етказишда жонбозлик кўрсатаман.

Брифингдан сўнг Президентликка номзоднинг ишончли вакили Т. Поёнов республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларига интервью берди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    573
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+