Дастурдан аниқ режалар, улуғ мақсадлар ўрин олган

30.09.2021, 16:20

Дастурдан аниқ режалар, улуғ мақсадлар ўрин олган

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили, сенатор Энахон Сидиқова Қувалик сайловчилар билан учрашди.

Тумандаги 19-болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган учрашувда Ишончли вакил томонидан номзоднинг сайловолди дастурининг муҳим йўналишлари айтиб ўтилди.

Хусусан, дастурда аниқ режалар, улуғ мақсадлар, яъни, Ўзбекистонни ривожланган мамлакатлар қаторига олиб чиқиш учун кўзланган амалий ишлар ҳақида сўз бориши таъкидланди.

Шунингдек, сайловолди дастурда Рақамли иқтисодиёт асосий “драйвер” соҳага айлантирилиши, ҳар бир хонадон ва ижтимоий муассаса мақ‌бул нархда юқори тезликдаги Интернетга уланиши, магистраль автомобиль йўллари 100 фоиз мобиль алоқа ва Интернет билан қамраб олиниши ўрин олган.

Бундан ташқари, мамлакатнинг экспорт салоҳияти 1,7 баробар оширилиб, 2026 йилда 30 миллиард долларга етказилади. Энергия ресурслари бозори эркинлаштирилиб, соҳага хусусий инвестициялар кенг жалб қилиниши ҳам дастурдан ўрин олгани Ишончли вакил томонидан таъкидланди.

Қува туманидаги Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида ўтказилган учрашувда тумандаги Ифтихор, Мустақиллик, Тахтакўприк маҳаллалари аҳоли ҳамда тиббиёт ходимлари иштирок этди.

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастури билан йиғилганларни таништираркан, унда барча соҳалар қатори аграр соҳани янада ривожлантириш ҳам муҳим ўрин тутканини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, Энахон Сидиқова иштирокида Қува туманидаги 13-болалар мусиқа ва санъат мактабида оммавий   тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Унда дастлаб Энахон Сидиқова номзоднинг ҳаёти ва сиёсий фаолияти ҳамда дастурини ҳаётий мисоллар билан учрашув иштирокчиларига етказиб берди.

Тадбирларда сўз олган «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳибаси Зуҳра Алиева, ёш шоира Гўзал Эргашевалар Шавкат Мирзиёевнинг олиб бораётган ислоҳотларидан мамнун эканликларини таъкидлаб, барчани партия номзодини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Шундан сўнг ташкил этилган маданий дастур ҳам қуваликларга олам-олам завқу шавқ бағишлади.

Шоҳсултон Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    554
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+