Ишончли вакил Ургут эркин иқтисодий зонасида сайловчилар билан учрашди

05.10.2021, 17:06

Ишончли вакил Ургут эркин иқтисодий зонасида сайловчилар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан  номзод Ш.Мирзиёевнинг Самарқанд вилояти бўйича ишончли вакили Рустам Холмуродов  Ургут эркин иқтисодий зонасида сайловчилар билан учрашди.

Унда Ургут эркин иқтисодий зонасида фаолият юритаётган тадбиркорлар, ва тадбиркорлик субъектлари ишчи-ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда ишончли вакил сўзга  чиқиб, номзоднинг таржимаи ҳоли ва сиёсий фаолияти ҳақида гапирар экан, Самарқандда ҳокимлик кезларини ёдга олди.  Ўтган 5 йилда мамлакатимизда Шавкат Мирзиёев томонидан таълим, саноат, иқтисодиёт, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳаси ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича олиб борган ислоҳотлар  натижаси улароқ бугун Самарқанд тадбиркорлар юртига айланиб бораётганлигини алоҳида эътироф этди.

-Пластик картамизни нақд қилиб ололмас эдик. Банкларда нақд пул муаммо эди. Айрим супермаркетларни ҳисобга олмаса, дўконлар пластикка савдо қилмас эди. Банкдан кредит олиш-ку минг азоб эди. Бугун бу муаммолар бартараф этилди. Шахсан Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан нафақахўрларга пенсиялар нақд пулда тарқатиляпти. Нақд пул керакми, марҳамат ҳамма жойда банкомат. Кредитни уйдан туриб онлайн расмийлаштириш мумкин. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида фаолият бошламоқчи бўлган фуқароларга имтиёз кредитлар ажратилишидан мақсад халқнинг фаровонлигини оширишдан иборатдир. Бугун вилоятимизда тадбиркорлар сони 3-4 баробарга ортган. Бу албатта бизни ютуғимиз. Тадбиркор кўпайса, ишчи ўрни кўпаяди. Ишчи ўрни кўпайса, халқимизнинг яшаш сифати ортиб бораверади.

Шавкат Мирзиёев келгуси 5 йилга мўлжалланган дастурида ҳам  Самарқандда 450 мингта иш ўрни яратиш орқали камбағалликни 2 баробарга қисқартириш – энг устувор вазифа қилиб белгиланган. Яъни “келгуси беш йилда ялпи ҳудудий маҳсулотни 1,4 бараварга ошириб, 90 триллион сўмга етказишимиз зарур. Бунинг учун, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш орқали 130 мингта иш ўринлари яратилади. Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида вилоятга ҳар йили қарийб 1 триллион сўм имтиёзли кредит ажратилади”, - деди Р.Холмуродов.

Тадбирда сўзга чиққанлар  мамлакатимизда ўтган 5 йилда ҳаётида туб бурилиш ясаган ислоҳотлар ҳақида ўртоқлашар экан, O’zLiDePдан кўрсатилган номзоднинг дастури Ўзбекистоннинг жадал ривожланишига хизмат қилишини эътироф этган ҳолда келажак учун Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини билдирдилар.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    936
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+