O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида МДҲ ПА кузатувчилари билан учрашув бўлиб ўтди
07.10.2021, 17:15
Марказий сайлов комиссиясининг таклифга биноан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеясининг кузатувчилари юртимизга ташриф буюрди.
Шу йил 7 октябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Парламентлараро ассамблеяси Кенгаши Котибияти раиси ўринбосари – МДҲ ПА иштирокчи-давлатларида демократиянинг ривожланиши, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институти (ДПРХИ) директори Иван Мушкет бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотда қайд этилганидек, O'zLiDeP Президентлик сайловини Ўзбекистон халқининг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўғридан-тўғри берган баҳоси, деб билади. Шундан келиб чиқиб, партия бутун тажрибаси ва замонавий сиёсий технологияларни амалиётга жорий этишга ҳаракат қилмоқда. Масалан, O'zLiDeP сайловчилар билан учрашув, сайловчилар учун тарқатма материалларни тайёрлаш ва уларни чоп этиш, анъанавий ОАВ (марказий ва маҳаллий телевидение, радио, газета) да тарғибот ишларини олиб бориш, ижтимоий тармоқларда тегишли ахборотларни эълон қилиш, дебатлар ўтказиш, уйма-уй юриб, сайловчилар билан учрашиш, кўча баннерлари каби сиёсий технологияларни фаол тарзда қўлламоқда.
Ўз навбатида, И. Мушкет мулоқот қатнашчиларини ўз мақсад ва вазифалари билан таништирди ҳамда МДҲ ПА кузатувчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини пойтахт ва вилоятларда кузатишини билдирди. У Ўзбекистондаги сиёсий партиялар олиб бораётган тарғибот ишлари ва мамлакатда сайлов соҳасида юз бераётган ўзгаришларга ижобий баҳо берди.
Учрашув самимий руҳда бўлиб ўтди.
O'zLiDeP матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонди
26.10.2021, 10:43
-
Ишончли вакил сайловолди учрашувларига Қизилтепада якун ясади
22.10.2021, 20:52
-
Ишончли вакилнинг сайловолди учрашуви тил байрамига бағишланган мусиқий дастурга уланиб кетди
22.10.2021, 20:50
-
Истиқболли режалар - олий мақсадлар рўёбига хизмат қилади
22.10.2021, 19:02
-
Франциялик халқаро кузатувчилар билан учрашув
22.10.2021, 18:57
Фикрингизни қолдиринг