Ишончли вакил келгуси беш йилда қишлоқ хўжалигида давлат аралашувига тўлиқ барҳам берилишини таъкидлади

07.10.2021, 18:25

Ишончли вакил келгуси беш йилда қишлоқ хўжалигида давлат аралашувига тўлиқ барҳам берилишини таъкидлади

Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Раъно Турдибоева Оққўрғон туманида олиб борган сайловолди ташвиқотлари доирасида туманнинг  “Қаҳрамон” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги пахта даласида бўлди.

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастурида белгиланган устувор мақсад ва вазифалар борасида атрофлича маълумотлар берди.

Дастурга кўра келгуси беш йилда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида давлат аралашувига тўлиқ барҳам берилиб, маҳсулот ишлаб чиқаришни саноат босқичига олиб чиқишда барча зарур чора-тадбирлар кўрилиши белгиланган.

Қишлоқ туманлари аниқ маҳсулотлар етиштиришга ихтисослаштирилиб, давлат томонидан деҳқонларни қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар ажратилади.

Аграр тармоқдаги кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари фаолиятини барқарор, қулай шарт ва муддатларда молиялаштириш ва суғурталашнинг мутлақо янги механизмлари жорий этилади.

Давлат идоралари томонидан нарх белгилаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мажбурий сотиб олиш тизими тўлиқ бекор қилиниб, эркин бозор муносабатлари жорий қилинади.

200 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, уларни аҳолига очиқ танлов асосида 10 сотихдан 1 гектаргача узоқ муддатли ижарага бериш тизими йўлга қўйилади.

 Учрашувда сўз олган фермер ва теримчилар сўнгги беш йилда қишлоқ хўжалигида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида аҳолининг фаровонлиги ортганини таъкидлашди.

Учрашув якунида ишончли вакил Раъно Турдибоева барчани бўлажак сайловда фаол иштирок этиб, мамлакат раҳбарлигига энг муносиб номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чорлади.

O'zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    249
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+