Инсон қадри учун овоз беринг!

07.10.2021, 18:37

Инсон қадри учун овоз беринг!

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDeP дан номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Раъно Турдибоева Чиноз тумани “Эшонобод” маданият саройида туман фаоллари, маҳаллий Кенгашдаги партия депутатлари, аҳоли ҳамда хайрихоҳ ёшлар вакиллари билан учрашди.

Ишончли вакил партия номзодининг “Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир” номли сайловолди дастуридан ўрин олган устувор йўналишларни батафсил тушунтириб берди.

Унга кўра, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, фуқаролар ва миллатлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, халқимизнинг маънавий дунёсини янада юксалтириш, Ўзбекистонда яшаётган, миллати, тили, динидан қатъи назар, ҳар бир ватандошимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний макнфаатларини ҳимоя этиш, кафолатли даромад манбаи, тиббий хизматлар ва уй-жой, сифатли таълим билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини ошириш энг муҳим ва устувор вазифа этиб белгиланганини таъкидлади.

Учрашувда сўзга чиққан туман фаоллари бугун юртимизда ҳамма соҳаларда рўй бераётган ўзгаришлар, амалга оширилган инсонпарвар ислоҳотларнинг бари Шавкат Мирзиёев номи билан чамбарчас боғлиқ эканини қайд этишди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева иштирокчиларни бўлажак сайловда инсон қадрини биринчи ўринга қўйган муносиб номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    431
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+