Ишончли вакил мирободлик сайловчилар билан мулоқот қилди

07.10.2021, 18:45

Ишончли вакил мирободлик сайловчилар билан мулоқот қилди

O`zLiDePдан Президентликка номзоднинг ишончли вакили Р. Калановнинг Марказий темир йўллар маданият саройида Миробод тумани сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастурининг мазмун-моҳиятини  иштирокчиларга аниқ мисоллар билан етказди. Жумладан, эндиликда шаҳар ва туманларда иқтисодий комплекс таркибига кирадиган барча идораларнинг бош вазифаси “маҳаллабай” ишлаш асосида камбағалликни қисқартириш ва ишсизликни бартараф этиш ҳисобланади. 2026 йил якунигача камбағалликни камида 2 баробар қисқартириш асосий вазифалардан биридир. 2023 йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга туширилади. Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ҳудудларнинг “ўсиш нуқталари”дан келиб чиқиб, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма объектлари қурилишига алоҳида эътибор қаратилади. 70 минг километрдан зиёд автомобиль йўллари, 15 минг километрдан ортиқ ичимлик суви ва 1 минг километр оқова сув тармоқлари қурилади.

Ишончли вакил иштирокчилар томонидан берилган саволларга аниқ, жавоблар қайтарди. Фикрларини ҳаётий мисоллар билан асослаб берди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    464
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Нодирбек2021-10-09 21:04:09

100/ кушиламан иншоллох Мирзиеев голиб буладилар.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+