Ишончли вакил сирдарёлик талаба ёшлар билан мулоқот қилди

11.10.2021, 11:15

Ишончли вакил сирдарёлик талаба ёшлар билан мулоқот қилди

Ёшлар билан мулоқот ҳамиша баҳс-мунозараларга бой, таассуротларга тўла бўлади. O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Бозорбоева, партиядан кўрсатилган Президентликка номзоднинг ишончли вакили П.Ахмеджанова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Комилжон Эрназаровларнинг Тошкент кимё технология институтининг Янгиер филиалида бўлган учрашувлари ана шундай жўшқин ва кўтарики кайфиятда ўтди.

Тадбирни институт директори Зафаржон Ҳакимов бошлаб берар экан, бу йилги ўқув йилида талабалар ҳам сайловолди учрашувларини канда қилмаётгани, сайлов тўғрисида институтда ҳам тарғибот тадбирлари олиб борилаётганлигини айтиб ўтди.

Ишончли вакил Покиза Ахмеджанова номзоднинг сайловолди дастурига ёшларга доир  лойиҳалар ҳақида гапириб ўтди.

- Олий таълимга қамров даражасини 50 фоизга етказиш билан бирга, асосий эътибор таълим сифатини оширишга қаратилади. 2026 йилга қадар 10 та олийгоҳ нуфузли халқаро рейтинглар олишга эришади. Шунингдек, давлат олийгоҳлари босқичма-босқич меҳнатга ҳақ тўлаш, ходимлар сони, тўлов контракт миқдори ва таълим шаклини мустақил белгилайди. Уларнинг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида, ижтимоий солиқ ставкаси амалдаги 25 фоиздан 12 фоизга туширилади, бўшаган маблағлар таълим муассасаларини ривожлантиришга йўналтирилади. Хусусий олийгоҳларда таълим олаётган талабаларга ҳам,
7 йиллик таълим кредитини олиш тартиби жорий этилади. Бу лойиҳаларнинг замирида ёшларимизнинг келажакда етук мутахассис, давлатнинг таянчи ва суянчи бўлишга қодир инсонлар бўлиш нияти бор.

Тошкент кимё технология институтининг Янгиер филиали 2-курс талабалари Диларбо Мамаражапова, Мадина Абдусаматова ва Одина Зулҳайдаровалар бу йил - “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да  ёшларга берилаётган имтиёз ва имкониятлар учун миннатдорлик билдиришди. Талабалар  мустақил ҳаёт йўлида учрайдиган муаммо ва қийинчиликларни биргалашиб енгишаётганини ҳаётий мисоллар билан гапириб беришди. Бу йилги сайлов ёшлар учун ҳам ўзига хос байрам, танлов ва синов эканлиги ҳар бир талабалар томонидан эътироф этилди.

Тадбир давомидаги савол-жавоблар тингловчилар ва сўзловчилар учун ҳам мароқли бўлди.

O'zLiDeP Сирдарё  вилояти Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    423
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+