Ишончли вакил Нукуслик талаба ёшлар билан учрашди

18.10.2021, 16:15

Ишончли вакил Нукуслик талаба ёшлар билан учрашди

Ш.Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ишончли вакили Абат Данияров Нукус шаҳридаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган талаба ёшлар билан учрашди.

Даставал ишончли вакил талаба ёшларга номзоднинг таржимои ҳоли ва фаолиятига тўхтаб ўтди. Шундан сўнг эса ўтган беш йил давомида таълим соҳасини ислоҳ қилиш борасида қилинган ишларни ҳаётий мисоллар билан тушунтириб ўтди.

 Эътибор берсангиз бундан беш йил аввал Ўзбекистон давлат санъат  ва маданият институти Нукус филиалида таълим олаётган талаба ёшларнинг сони 100 нафарга етмас эди. Бугунга кунга келиб бу масканда таҳсил олаётган талаба ёшлар сони минга яқин.

Ўзбекистон давлат консерваторияси Нукус филиалининг ташкил қилиниши ҳам, шунингдек амалдаги Президент Ш.Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари  форумида ёшлар билан учрашганда ҳам вилоят ҳокимлари ҳар бир шаҳар ва туманнан 5 ёшгача ёшларни маданият, санъат  олий ўқув юртларига маҳаллий бюджет ҳисобидан ўқитиш ва келгусида уларни ўз ҳудудидан уй-жой, мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берган эди. 

Бу эса ўз навбатида номзодимиз Ш.Мирзиёевнинг қорақалпоқ юртининг маданият, санъат соҳасига қизиқувчи ёшлар учун яратиб берган  имкониятларидан  бири десам адашмаган  бўламан, – деди  Ишончли вакил Абат Данияров.

Номзоднинг сайловолди дастурида ҳам келгуси беш йилда олий таълим тизимида қамров даражасини 50 фоизга етказиш ва таълим сифатини ошириш, талабаларнинг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида қарийб 100 минг ўринли талабалар турар жойлари барпо этилади. 2026 йилгача хусусий олий таълим ташкилотлари сони камида 50 тага етказилиб, уларда таълим олаётган талабаларга ҳам 7 йиллик таълим кредитини олиш имконияти яратилади. Бу эса номзодимизнинг ёшларга бўлган эътиборининг яна бир исботи десак адашмаймиз.

Талаба ёшлар билан мулоқот чоғида ёшларнинг фикр ва таклифлари тингланди ва барча ёшларни бўлажак сайловда номзодимиз Шавкат Мирзиёевни  қўллаб-қувватлашга чақириб қолдилар. 

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    737
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+