Ишончли вакил Хатирчидаги ягона йирик саноат корхонаси фаолияти билан танишди
18.10.2021, 16:19

Хатирчи тарихидаги ягона йирик саноат корхонаси сифатида ташкил этилган, қиймати 30 миллион АҚШ долларига баҳоланган, йиллик қуввати 7 минг тонна ип калава, 6 миллион м² газлама, 4 минг тонна бўялган ип ишлаб чиқаришга мўлжалланган «Xатирчи текстиль» нинг бугунги кундаги аҳволи қандай?
Германия, Бельгия ва Туркияда ишлаб чиқарилган сўнгги русумдаги замонавий технологиялар билан жиҳозланган ушбу корхонада 1 000 иш ўрни яратилиши кўзда тутилган эди.
O'zLiDePдан кўрсатилган номзод Ш.Мирзиёевнинг ишончли вакили Қ.Санақулов мазкур корхонада бўлиб, корхона фаолиятининг бугунги аҳволини ўрганди.
Қийинчиликларга қарамай, қисқа вақт ичида “Хатирчи Текстиль” ойига 780 тонна ип-калава ишлаб чиқариб, 1400 АҚШ долларлик экспортни амалга оширган.
Ишончли вакил корхона ишчи-хизматчилари билан суҳбатда бўлиб, уларга яратилган имкониятларни кўздан кечирди.
М.Пирнфасова,
O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши
матуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонди
26.10.2021, 10:43
-
Ишончли вакил сайловолди учрашувларига Қизилтепада якун ясади
22.10.2021, 20:52
-
Ишончли вакилнинг сайловолди учрашуви тил байрамига бағишланган мусиқий дастурга уланиб кетди
22.10.2021, 20:50
-
Истиқболли режалар - олий мақсадлар рўёбига хизмат қилади
22.10.2021, 19:02
-
Франциялик халқаро кузатувчилар билан учрашув
22.10.2021, 18:57
Фикрингизни қолдиринг