Ёшлар парламентга саёҳат қилди

28.11.2021, 12:00

Ёшлар парламентга саёҳат қилди

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий партия ташкилоти “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан “Парламент – ёшлар манфаатларининг ҳимоячиси ва демократия мактаби” мавзусида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Унда  Қорақалпоғистон  Республикаси  Жўқорғи  Кенгесидаги O’zLiDeP депутатлари, партия вакиллари, талаба ёшлар  иштирок этди.

Учрашувда  асосан  мамлакатимизда  кейинги йилларда барча соҳаларда амалга оширилган туб ислоҳотлар,  айниқса 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта асосий йўналишлари  бўйича  Ҳаракатлар  стратегияси   доирасида олиб борилаётган ишлар, унинг давоми сифатида “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосида олдимизда турган устувор вазифалар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қонунчилик соҳасининг  фаолияти билан ёшларни таништириш, уларнинг ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлигини янада ошириш бўйича масалалар  муҳокама  қилинди.  

Айни пайтда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш, жамиятда ёшларни сиёсий фаол қатламга айлантириш ҳамда уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билим ва кўникмаларини амалда бойитиш, қонунчилик ва қонун ижодкорлиги жараёнига ёшларни жалб қилиш ва қабул қилинаётган қонунларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш орқали уларнинг парламент ҳаётига дахлдорлигини ошириш  муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи  Кенгеси депутати З.Реймова Ёшларга оид давлат сиёсатининг аҳамияти,  давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор, қонунчилик соҳасида олиб борилаётган ишлар, депутатларнинг ваколатлари, уларнингг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, вазифалари  бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Жонли мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди ва тадбир давомида  ёшларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига саёҳати билан давом этди.      

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    362
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+