Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади

09.11.2017, 18:30

Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади

O‘zLiDeP Жомбой туман Кенгаши томонидан “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” мавзусида Жомбой транспорт касб-ҳунар коллежида тадбир ташкил этилди.

Дастлаб тадбирда юртимизда тадбиркорларнинг самарали фаолият юритиши, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ёшларга имтиёзли кредитлар бериш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбирда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш, бизнес юритиш истагидаги ёшларга имтиёзли кредитлар ажратиш, тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар эркин фаолият юритиши учун зарур муҳитни шакллантириш борасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди..

Яратилаётган шарт-шароитлар, берилаётган имтиёз ва қулайликлар аҳоли, айниқса, ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши, бизнесини очиш ва ривожлантириши, тенгдошлари бандлигини таъминлашида муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорликка фаол жалб этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Бу каби эзгу саъй-ҳаракатлар оилалар фаровонлиги, аҳоли бандлиги, иқтисодий барқарорликка эришишда муҳим омил бўлмоқда.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1915
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Saidorif2018-04-24 16:33:33

Осуществляемая в нашей стране колоссальная созидательная работа, происходящие преобразования и обновления послужат реализации высокого экономического потенциала нашей Родины и дальнейшему росту благосостояния народа.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+