Депутат эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди, кўчат экиш акцияда қатнашди

02.12.2021, 15:41

Депутат эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди, кўчат экиш акцияда қатнашди

Уйчи туманидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова маҳаллаларда, аҳоли хонадонларида бўлиб,  сайловчилар билан дилдан суҳбатлашди.

Депутатнинг навбатдаги учрашуви аҳоли хонадонларида бўлди. Учрашув аввалида депутат Президентимиз раислигида қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш, мева-сабзавотлик кластерлари ҳамда томорқа хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш борасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселекторда белгиланган вазифаларни тушунтириб ўтди. Ҳар бир фуқаронинг ўз томорқасидан унумли фойдаланиши ва томорқада деҳқончиликни йўлга қўйиш учун оилавий тадбиркорлик дастури асосида имтиёзли кредитлар ажратилишини ва бу имтиёзлардан барча хонадон вакиллари бирдек фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.

Учрашув давомида Барно Мирзамова аҳоли хонадонларидаги томорқаларни кўздан кечирди, янада самарали фойдаланиш борасида ўз кўрсатмаларини берди. Депутат аҳолининг бошқа масалалардаги муаммоларини ҳам ўрганди.

Депутат учрашувлари давомида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан аҳоли хонадонларида бўлиб, эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор қуфарорлар ҳолида хабар олди. Тиббиёт ходимларини жалб қилиб, уларни тиббий кўрикдан ўтказди. Кўнгли ўксик инсонларга совғалар ва меҳр улашди.

Депутат Б. Мирзамова фермер ва деҳқон хўжалиги ер майдонларининг атрофларида кўчат экишда ҳам фаол қатнашди.

  • Кўрилди
    204
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+