Конституция – ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати

07.12.2021, 15:23

Конституция – ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда. Мустақил тараққиёт йилларида Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу тантанали байрам бугун Республикамиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ва Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳамкорликда сана муносабати билан маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир аввалида партияга аъзо бўлган бир гуруҳ талабаларга тантанали равишда партия гувоҳномаси ва эсдалик совғалар топширилди. Сўнгра, иштирокчиларга Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унинг демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, Бош қомусимизнинг халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги ҳақида атрофлича маълумот берилди. “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз кафолати”, “Ўзбекистон Конституцияси – барқарор Конституция” мавзуларида маърузалар тингланди.

Тадбир Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг талабалари томонидан тайёрлаган концерт дастурига уланиб кетди.

  • Кўрилди
    455
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+