O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” қашқадарёлик 10 нафар ҳуқуқ билимдонини рағбатлантирди

09.12.2021, 15:45

O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” қашқадарёлик 10 нафар ҳуқуқ билимдонини рағбатлантирди

29 йилдирки, Бош Қомусимиз юртимиз Мустақиллиги, эркинлиги ва тараққиётига маёқ бўлиб хизмат қилмоқда. Ана шу қутлуғ сана муносабати билан жойларда кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда. O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан Қарши муҳандислик -иқтисодиёт институти талабалари иштирокида ўтказилган байрамона дастур ҳамда билимдонлар беллашуви ҳам Конституция байрамига бағишланди.

Тадбирда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори Орифжон Бозоров, O’zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари Арзиқул Шеров ва бошқалар сўзга чиқиб, Конституциямизнинг ҳаётимизда тутган ўрни ва мамлакатимиз тараққиётидаги юксалишлар ҳақида сўз юритишди.

Партиянинг вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан Конституция моддалри, амалдаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида билимдонлар беллашуви ўтказилди. Унда икки жамоага бўлинган 10 нафар билимдон йигит-қиз баҳс олиб боришди.

Учрашув сўнгида ғолиб совриндолар партия томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

 O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    534
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+