Тўкинлик ва фаровонлик ижодкорлари – бободеҳқонларни ҳар қанча иззат қилсак, улуғласак арзийди

14.12.2021, 10:19

Тўкинлик ва фаровонлик ижодкорлари – бободеҳқонларни ҳар қанча иззат қилсак, улуғласак арзийди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йилдан буён мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кенг нишонланяпти. Мазкур санада аграр соҳа вакилларини қутлаш, ҳар жиҳатдан рағбатлантириш, машаққатли меҳнати самараларини эътироф этиш хайрли анъаналаримиздан бирига айланди. Ўтган бир неча кун мобайнида юртдошларимиз қишлоқ хўжалигида меҳнат қилувчиларни қанчалик эъзозлаши, ҳурмат қилишига яна бир бора гувоҳ бўлдик – республикамиз бўйлаб ушбу санага бағишланган турли тадбирлар бўлиб ўтди. Эътиборлиси, партиямиз фаоллари ҳам шу муносабат билан талай  мулоқотлар, учрашувлар ўтказди. Зеро, деҳқон ва фермерлар асосий электоратимиз вакилларидир.

Иссиғу совуқни писанд қилмай, далаларда тинимсиз тер тўкаётганларни ҳар қанча эъзозласак, ҳурмат қилсак арзийди. Дастурхонимиздаги, бозорларимиздаги файзу баракада ерга меҳр бериб, заҳматли меҳнат эвазига ризқ ундираётган деҳқон-фермерларимизнинг ҳиссаси нечоғли салмоқли экани барчамизга яхши маълум. Давлатимиз раҳбарининг шу йил 11 декабрь куни эълон қилинган Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига байрам табригида, жумладан, қуйидаги рақамлар тилга олинган: “Бу йил республикамиз бўйича 20 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот, 7,4 миллион тоннага яқин дон, 3,4 миллион тоннадан зиёд пахта хом ашёси, 23 минг тонна пилла, 2,6 миллион тонна гўшт, 11 миллион тоннадан ортиқ сут маҳсулотлари, 8,3 миллиард дона тухум, 400 минг тонна балиқ етиштирилгани йил бўйи туну кун қилинган машаққатли меҳнатнинг муносиб самарасидир”.

Кейин беш йилда  қишлоқ хўжалигида амалга оширилган туб ислоҳотлар деҳқонларимиз, фермерларимизнинг нечоғли истеъдодли, салоҳиятли эканини яна бир карра яққол намойиш этди. Янги Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожини янги босқичга кўтариш ва уни комплекс модернизация қилиш, соҳага инновацион технологиялар, замонавий илм-фан ютуқларини, кластер тизимини кенг жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар кутилган самараларни бермоқда.

Партиямиз эса бундан буён ҳам ўз электорати вакиллари – аграр соҳа вакиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ишларни изчиллик билан давом эттиради, уларга том маънода елкадош, мададкор бўлаверади.  

Шерзод Маматқулов,

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

раис ўринбосари – аппарат раҳбари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    206
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+