Навоийлик депутат баъзи қишлоқларнинг “жайдари” номларини ўзгартириш таклифини илгари сурди

16.12.2021, 15:49

Навоийлик депутат баъзи қишлоқларнинг “жайдари” номларини ўзгартириш таклифини илгари сурди

Бугун кечаги кун эмас. Бугуннинг одами ҳам кечаги куннинг одами эмас. Биз яшин тезлигида ривожланаётган даврнинг илғор фикрли инсонларимиз. Шу маънода бизни ўраб турган атроф оламга ўзига хос муносабатлари ҳам бор.

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати баъзи жойларнинг “жайдари” номларини Янги Ўзбекистонга мос равишда ўзгартириш таклифини илгари сурмоқда.

Масалан, С.Ғаффоров фикрича “Каллахўр”, “Бешкал”, “Кампир ўлди”, “Ялонғоч”, “Ботир бўтқа”, “Ичак”, “Қўтан”, “Галатентак”, “Девона”, “Ғалча”, “Яйпан”, “Қўғай”, “Ўйнаш”, “Энам яхши”,”.Чувама”, “Жунли” “Чувринди” каби қишлоқ номларини шу қишлоқларнинг менталитети, иқлими ёки диққатга сазовор томонидан келиб чиқиб янгилаш керак. Чунки қишлоқларнинг бу каби номланишига ўша ҳудуд аҳолисининг ҳақли эътирозлари бор.

Дарҳақиқат, топономик жой номларини эшитганда инсонларга, айниқса, ёшларга хижолат эмас, фахр ва ғурур туйғусини сингдириши мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, жой номлари,  қишлоқларнинг атамалари ҳам бевосита ўзлигимизга, қадриятларимиз ва аъаналаримизга ҳурмат туйғусининг шаклланишига хизмат қилмоғи зарур.

“Жайдари” жой номларини янгилаш ташаббусини ўзи туғилиб ўсган қишлоқ номини ўзгартириш билан бошлаб берган Навоий шаҳар депутати С.Ғаффоров таклифи билан илгари Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги “Явожин” (ўзбек тилида жинбазм”) қишлоғига  Ал-Бухорий номи берилди. Қишлоқ аҳолиси эса албатта, бундан жуда хурсанд.

-Тўғрисини айтсам, Явожинданман, дейишга уялар эдим. Ал-Бухорий қишлоғиданман, дейиш шахсан менга ҳузур бағишламоқда. Шунинг учун ҳам, мана шу таклифни депутатлар муҳокамасига ташламоқчиман, - деди депутат, шу билан бирга Олий Мажлис Сенати ҳузурида ташкил қилинган Ёшлар Парламенти аъзоси С. Ғаффоров.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

 матбуот котиби.

  • Кўрилди
    687
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+