Ёшларга тадбиркорликнинг сир-асрорлари ўргатилди

20.12.2021, 16:48

Ёшларга тадбиркорликнинг сир-асрорлари ўргатилди

Сиёсий жараёнларда ёшларнинг фаол иштирок этиши мамлакатнинг демократик ривожлантиришнинг асосий омилларидан биридир. Бугун ёшлар ўз фикри ва ўз сўзига эга. Депутат ва ёшлар учрашувида юқоридаги фикрлар яна бир бор ўз тасдиғини топди.

Халқ депутатлари Бектемир тумани Кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман Кенгаши ҳамкорлигида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Унда туманнинг 18-“Висол” округи депутати Умид Худойберганов ва 13-“Астрабод” округи депутати Сабоҳат Пўлатовалар тадбиркорликка ҳавасманд ёшлар билан мулоқот қилишди ва уларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

–Бугунги учрашувдан кўнглим тўлди. Тадбиркорликни бошламоқчи эдим, аммо ишни нимадан бошлашни билмасдим. Депутатларнинг фикрлари, ўз фаолиятидаги қарашлари менга мотивация берди. Яқинда менинг ҳам ўз биснесим бўлади, мен бу учун албатта ҳаракат қиламан, - дейди иштирокчи ёшлардан Нигора Нишонбоева.

Мулоқотда иштирок этган ёшлар ҳам ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдирди.

  • Кўрилди
    282
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+