Наманганлик депутат Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлардан сайловчилар мамнун бўлмоқда

06.01.2022, 10:51

Наманганлик депутат Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлардан сайловчилар мамнун бўлмоқда

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар томонидан сайловолди дастури ижросини таъминлаш, айниқса халқ билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида қатор ижобий ишларни амалга оширди. Хусусан, 2021 йил давомида ташкил этилган депутатлик қабули ва ўтказилган учрашувларда 207 та мурожаатлар билдирилди. Уларнинг 105 таси жойида ҳал этилди. 64 та мурожаатни ҳал этишга амалий ёрдам кўрсатилди. 27 таси бўйича ҳуқуқий маслаҳат, тавсия ва кўрсатмалар берилди. Давлат ташкилотлари ва идорлаларига тегишли бўлган мурожаатлар юзасидан 11 та депутатлик сўрови юборилиб, 8 таси ижроси таъминланиб, 3 тасининг ижроси назоратга олинди. 

Шундан Наманган шаҳрининг “Гулпора” ва “Сумалак гузари” маҳалласининг Йигчи, Балиқчи ва Сумалак кўчаларидаги 450 метр сув тармоғи депутатларнинг беғараз хомийлик ёрдами асосида янгиланиб натижада 87 та хонадон тоза ичимлик суви билан яна тўлиқ таъминланди. 

Аҳоли мурожаатлари бўйича ҳокимлик ва йўл қурилиши ташкилотига киритилган депутатлик сўровлари асосида 2021 йил манзилли дастури асосида Соҳибкор, А.Темур, Чинор, Чорсу, Ғишткўприк, Сумалак гузари, Шаршара ва Маданий маҳаллалари ҳудудидаги 26,2 километр автомобиль йўллари ва ички кўчалар капитал таъмирланди. 

Наманган шаҳри ҳудудидаги эҳтиёжманд хонадонлар вакиллари томонидан билдирилган мурожаатлар асосида фуқаро Н.Икрамовага 1 тонна кўмир, боқувчисини йўқотган фуқаролар М.Мамадалиевага уй томини ёпиш учун 50 дона шифер, Х.Маматхўжаевага уй-жой қуриш учун 20 млн. сўм маблағ ва 450 дона бетон ғишт, фуқаро З.Саидбаевага 2 хона уйи старапиласи учун рейка, Ж.Бойматовга 2 хона уйга эшик дераза ва пол учун ДСП, фуқаро Г.Солиевага 17 метр девор учун 520 дона бетон ғишт маҳсулотлари ҳомийлик асосида олиб берилди.

Эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида хонадонма-хонадон юриб, ўтказилган учрашувларда онкологик, неврологик, суяк емирилиши, жигар церрози, кўз, бел грижаси, инсульт касаллиги билан бир неча йилдан буён ётиб қолган беморлар ҳамда даволаниш учун моддий жиҳатдан қийналаётган 22 нафар фуқаролар аниқланиб, уларга даволаниш ва дори-дармон сотиб олиш учун 30 млн. сўмлик ҳомийлик маблағлари берилди.

Маҳаллаларда истиқомат қилаётган 800 нафардан ортиқ кекса-нуронийлар, ногиронлиги бўлган шахслар, бир неча йилдан буён ётиб қолган беморлар ва эҳтиёжманд оилалар вакиллари ҳолидан ҳабар олиниб, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланди.

  • Кўрилди
    598
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+