Тахтакўпирлик депутат сайловчиларга ҳисобот берди

08.01.2022, 12:11

Тахтакўпирлик депутат сайловчиларга ҳисобот берди

Халқ  депутатлари Тахтакўпир туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Қуат Елмуратов 19-сонли умумтаълим мактабида ўз сайловчилари  билан  учрашди. 

Учрашувда  мутасадди  ташкилот вакиллари, маҳалла фаоллари  иштирок этди.  Халқ вакили ўз сайловчиларига ўтган йилда олиб борилган ишлари бўйича ҳисобот бериб ўтди. Айниқса депутатлик фаолияти давомида сайловчилар муаммо ва таклифларини  тинглаш, улар билан юзма-юз мулоқот қилиш орқали уларни ўрганиб чиқиш ва бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар, шунингдек  “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”  бўйича олиб борилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Бундан ташқари учрашувда сайловчиларнинг муаммо ва таклифлари ҳам тингланди. Жумладан, сайловчилар томонидан ишсизлик масаласи, чет элга чиқиш учун  фуқаролик паспортини олишда,  шунингдек  таълим  кредитини  олиш бўйича  мурожаатлар қилинди. Кўтарилган айрим масалалар бўйича шу ернинг ўзида керакли тавсия ва  маълумотлар берилган бўлса, айримларини депутатлик ваколати доирасида ўрганиб чиқишга ва назоратга олишга келишиб олинди.

Сайловчилар билан учрашуви давомида 2022 йил - "Инсон  қадрини  улуғлаш  ва фаол маҳалла йили" да қилиниши керак бўлган вазифалар  ҳам белгилаб олинди.  

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    675
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+