86 ёшни қаршилаган ижтимоий ҳимояга мухтож онахон ҳолидан хабар олинди

20.01.2022, 15:26

86 ёшни қаршилаган ижтимоий ҳимояга мухтож онахон ҳолидан хабар олинди

Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари “Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасида жисми заиф, аммо қалби бутун юртдошларимизнинг нафақат хонадонлари, балки кўнгил сарҳадларига ташрифлар давом этмоқда.

Ёш бўлишига қарамай, серғайрат ва сахийдиллиги билан эл назарига тушган  фаол депутат Шерзодбек Абдужаминов ўзи сайланган  6-"Бунёдкор" сайлов округи ҳудудидаги "Майдонбозор" маҳалласида яшовчи ногиронлиги бор хонадонларда саҳоват-хайрия тадбирларини олиб борди.

- Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиш керак. Уларга бир қур назар, зарра эътибор билан камайиб қолмаймиз. Ишларимизнинг баракаси ҳам ана шу меҳримизга илҳақ одамларнинг дуоларида, деб ўйлайман, - дейди  депутат.

Зеро, бу эл ана шундай ҳиммати баландлар билан ҳамнафас экан, “ҳеч ким эътибордан четда қолмайди”.

Кўнгиллар зиёрати давомида "Майдонбозор" маҳалласидаги 86 ёшни қаршилаган онахон Турсинхон ая Тожибоевага ногиронлик аравачаси топширилди.

  • Кўрилди
    558
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+