Депутат маҳалладаги муаммони зудлик билан ҳал қилди

21.01.2022, 15:33

Депутат маҳалладаги муаммони зудлик билан ҳал қилди

Асака туманида жойлашган Қурама маҳалласининг ички кўчалари бир неча йиллардан буён таъмирга муҳтож. Ё бирорта ҳомий топилмайди, ёки масъул мутасаддининг парвойига келмайди. Баҳоналар эса топилаверади. Ёмғир ёғса, тиззадан лойнинг дастидан аҳолининг тинкаси қурийди.

Мазкур ҳудуддан халқ депутатлари Асака туман Кенгаши депутатлигига сайланган Махфузахон Ахмедованинг ўрганиш ишларини бошлаши уларнинг жонига оро кирди.

-Куз-қиш мавсумида ёғингарчилик бўлмасаку бемалол юриш мумкин, - дейди Назирахон Юсупова. – Ёзда эса кўчадан кўтарилган чангга чидаб бўлмайди. Бир неча марта асфальтлаштириш учун ҳаракат қилдик. Бироқ қаерга бормайлик, маҳалламизнинг давлат дастурига “тушмаган”лигини айтишди. Депутатимизнинг ташрифидан жуда хурсанд бўлдик. Муаммога дарҳол ечим топилди. Шағаллаштириш ишлари бошланиш арафасида.

Бугунги давр халқ ноибидан ёниб ишлашни, ҳеч бир муаммога бефарқ бўлмасликни талаб қилмоқда. Энди мудраб ўтириш йўқ. Бугунги сайловчи кечаги сайловчидан ҳар томонлама фарқ қилади. Аниқроғи, ишонч билдириб сайлаган депутатидан мурожаатининг ижобий жавобини олмагунча қўймайди. М.Ахмедованинг аҳоли билан учрашуви давомида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳам хабар олинди.

Албатта, амалга оширилаётган ҳар бир хайрли ишлар халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилади.

  • Кўрилди
    314
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+