Қуёшли юртдагилар депутатдан ёлчишган

24.01.2022, 15:09

Қуёшли юртдагилар депутатдан ёлчишган

Денов туман "Қуёшли юрт" маҳалласида яшовчилар депутатдан анчагина ёлчишган. Сабаби у ерда 5-"Ўрикзор" сайлов округидан O'zLiDeP туман Кенгаши депутатлигига тиришқоқ ва ташаббускор С.Рашидова сайланган.

Бугун маҳалладаги ўзгаришлардан кейин одамлар сайлаб тўғри қилган эканмиз, деган хулосага келишмоқда.

Чунки аҳоли ўз депутатига доим муаммоларини эмин-эркин айта олади. Мана яқинда ҳам одамларнинг маҳалла кўчаларидаги эски симёғчларни алмаштириш, таъмирталаб кўчаларни эса асфальт қилиш бўйича мурожаати амалий ечим топди.

Депутат қолган ишга қор ёғар дея, дарров Денов туман ҳокими Р.Пардаевга ички йўллар таъмирталаб бўлиб қолган кўчаларни асфальтлаш тўғрисидаги таклифи ва мурожаатини сўровнома орқали етказди. Унинг мурожаатига асосан, маҳалладаги Саховат кўчасининг 1700 метр ички йўлига асфальт қопламаси ётқизилди. Яна учта кўчадаги эски симёғочлар бетон устунларга алмаштирилди. Бундан маҳалла аҳли ҳам миннатдор бўлишди.

"Мен бор-йўғи туман депутати бўлсам, одамларни муаммосини ҳал қилиш учун ҳеч қандай молиявий имкониятим бўлмаса" дейдиганларга шу кичкина ҳаракатни ўрнак қилиб айтмоқчиман. Ишни ўзини билгунча, кўзини билиш мана бунақа бўлади.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    274
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+