Нукус шаҳридаги ёшлар етакчилари O’zLiDePга аъзо бўлди

03.02.2022, 17:01

Нукус шаҳридаги ёшлар етакчилари O’zLiDePга аъзо бўлди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан Президентимизнинг жорий йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, маҳаллаларда иш бошлаган ёшлар етакчилари билан учрашув ташкил қилинди. 

Учрашувда сўзга чиққанлар маҳалладаги ёшлар етакчисининг асосий вазифалари “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур  маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш,   ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада оширишда уларга катта масъулият юклатилганлигини қайд этди.  

Айниқса ёшлар етакчиларининг тадбиркорлик ғояларини қўллаб-қувватлаш борасида – “Ўзбекистон учун 100 ғоя” ва “Маҳалланинг ишбилармон тадбиркори” танловлари, “Бизнесга биринчи қадам” грант  лойиҳаси  ҳамда  муваффақиятга  эришган  тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этиш борасидаги ишлари ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этишда, бўш вақтларини мазмунли ўтказишда  муҳим аҳамият касб этади. 

Учрашув давомида Нукус шаҳрида иш бошлаган ёшлар етакчилари  партияга аъзоликка қабул қилинди ва уларга партия гувоҳномалари топширилди.

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    418
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+