Тараққиёт стратегияси: мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш вазифалари белгиланган
11.02.2022, 15:23

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида O`zLiDePнинг “йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Уни амалга ошириш борасида O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партия фаоллари ва мутахассис-экспертлардан иборат алоҳида ишчи гуруҳлари тузилди ва ушбу ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи комиссия таркиби тасдиқланди.
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар ва мақсадларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда уларни тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирларни белгилаб олиш ҳамда масалани муҳокама қилиб хулоса ва таклифларни тайёрлаш мақсадида махсус давра суҳбатлари ва ўқув-семинарлар ўтказиб келинмоқда.
O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси билан биргаликда “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш, мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш вазифалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида стратегияда миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш ҳамда мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш йўналишидаги устувор мақсад ва вазифалар, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишнинг самарали тизимини яратиш, фуқаролар ўртасида қонунга ҳурмат ва итоат қилиш ҳиссини шакллантириш, мамлакат ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш масалалари бўйича тақдимотлар, кенг муҳокама ва мунозаралар бўлди ҳамда тегишли таклиф ва хулосалар билдирилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан юқорида билдирилган вазифалар ижросини таъминлашнинг норматив-ҳуқуқий асосларини яратиш, уларни янада такомиллаштириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ҳамда амалий механизмлар батафсил тушунтирилди. Ушбу йўналишдаги мақсад ва вазифаларни амалга оширишга бевосита масъул бўлган ҳар бир вазирлик ва идоранинг чора-тадбирлар режаси ҳамда “йўл харитаси” таништирилди ва муҳокама қилиниб, таклифлар билдирилди.
Тадбир якунида O`zLiDeP ҳамда унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партия фаоллари ва эксперт гуруҳлари томонидан ушбу йўналишлар бўйича тизимли ишлаш механизмлари белгилаб олинди.
Насимжон Алимов,
O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси
Сиёсий таълим маркази раҳбари.
Ўхшаш янгиликлар
-
Етиштирилган 113 миллионта кўчат, ер сотиб олаётган айрим одамларнинг номақбул ишларига чек қўйиш бўйича таклиф...
16.12.2022, 15:40
-
Чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
15.12.2022, 11:52
-
Партия ишчи гуруҳи давлат дастурининг 286-банди бажарилишини муҳокама қилди
09.12.2022, 18:12
-
Ишчи гуруҳ: Гулистон тиббиёт кластери фаолияти таҳлил қилинди
02.12.2022, 17:29
-
Партия ишчи гуруҳлари кўчат ўтқазиш оммавийлик касб этишига муносиб ҳисса қўшяпти
30.11.2022, 18:09
Фикрингизни қолдиринг