Ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

17.02.2022, 18:24

Ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни  ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Ёшларга оид давлат сиёсатини юритишда аввало, уларнинг соғлом турмуш тарзини таъминлаш, уларни маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топтириш, сифатли таълим олишлари, ўз иқтидорларини намоён қилишлари учун етарли шароит яратиш ва қўллаб-қувватлаш муҳим саналади.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Ёшлар қаноти” томонидан ташкил қилинган мулоқотда ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни
ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида тузилган йўл харитасида ушбу йўналиш бўйича ҳам вазифалар белгилаб олинган. Хусусан, ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, шунингдек, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва ёшлар спортини оммавий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишга алоҳида урғу берилди.

Мамлакатимизда ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмоний тарбия, соғломлаштириш ва спорт инфратузилмасидан самарали фойдаланишни таъминлаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

“Yoshlar bilan” лойиҳасининг навбатдаги сонида мазкур соҳада амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, соҳани янада такомиллаштириш юзасидан амалга оширилиши кўзда тутилган тадбирлар ва уларнинг янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда OʼzLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, партия фаоллари, Ёшлар парламенти аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Муҳокама жараёнида ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш йўналишида белгиланган вазифалар ижроси таҳлил қилинди.

  • Кўрилди
    837
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+