Ишчи гуруҳ ҳудудда: Ромитанда “Фуқаролар бюджети” муҳокамасида ҳоким ёрдамчилари ҳам қатнашди

25.02.2022, 16:01

Ишчи гуруҳ ҳудудда: Ромитанда “Фуқаролар бюджети” муҳокамасида ҳоким ёрдамчилари ҳам қатнашди

Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси асосида ишлаб чиқилган  “Йўл харитаси” даги  устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида  сиёсий партиялар ва депутатлик бирлашмалари зиммасига жойларда фаол жамоатчилик ва депутатлик назоратини олиб бориш вазифаси юклатилган.

Бухоро вилояти Ромитан туман ҳокимлигида ZOOM платформаси орқали ишчи гуруҳининг онлайн вебинари ўтказилди. Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, масъул вазирлик ва идоралар, Ромитан туман хокимлиги, маҳаллалардаги барча ҳоким ёрдамчилари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирок этди.

Онлайн вебинарда “Йўл харитаси” нинг ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизини “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида амалга оширишда жамоатчилик ва депутатлик назоратини олиб бориш масалалари кўриб чиқилди.  

Тадбирда ишчи гуруҳи раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иктисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси ўринбосари Д.Ахмедов ва қўмита аъзоси, депутат Э.Аслоновалар Дастур ва унинг ижро маханизмлари мазмун-моҳиятини батафсил тушунтирдилар.

Вебинарда Молия вазирлиги Давлат бюджети департаменти бўлим бошлиғи ўринбосари А.Хасанов соҳада олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар юзасидан “Бюджет маблағларини фуқаролар ташаббуси асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш механизмини такомиллаштириш” мавзусида тақдимот қилди.

Ромитанда ўтказилган онлайн вебинарда вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси бош иқтисодчиси Ж.Шокиров ҳамда туман ҳокимлиги молия бўлими ходимлари томонидан туман бўйича 2021 йил давомида фуқаролар ташаббуси жамғармасига ҳудуднинг қўшимча манбалари ҳисобидан 665,0 млн сўм ва ПҚ-5250-сонли қарорга мувофиқ 909,0 млн сўм жами  1574,0 млн сўм маблағ кўчирилган. Ушбу маблағлар “Очиқ бюджет” ахборот парталида  фуқаролар иштирокида ўтказилган жараёнда якуний натижаларга биноан ғолиб деб топилган 6 та таклифдаги муаммоларни ўтказилган жараёнда сарфланганлиги маълум қилинди.

Маърузачилар томонидан жорий йил Ташаббусли бюджет жараёнининг 1-босқичида фуқаролардан вилоят бўйича жами 8968 та таклиф келиб тушганлиги, шундан 761 та таклиф Ромитан туман фуқаролари томонидан билдирилганлиги, туманда 2022 йилда фуқаролар ташаббуси жамғармасига 6,3 млрд сўм маблағ молиялаштирилганлиги тўғрисида маълумот берилди.

Вебинарда маҳаллий Кенгаш депутатлари соҳада юзага келаётган айрим муаммоларни ижобий ҳал этилишига амалий ёрдам сўради.

Ишчи гуруҳи томонидан келгусида Дастур ижроси юзасидан тизимли жамоатчилик ва депутатлик назоратиолиб боришга келишиб олинди.

Шу куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Эмма Асланова иштирокида O‘zLiDeP туман Кенгаши ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳларининг кенгайтирилган қўшма йиғилиши ҳам бўлиб ўтди.

Йиғилишда сўзга чиққан Э.Аслонова ўз сўзида Тараққиёт стратегияси мамлакатимиз ривожининг ҳозирги босқичида халқимиз ҳаётида муҳим аҳамият касб этишини, айниқса ушбу муҳим ҳужжатнинг учинчи йўналишидаги мақсад ва вазифалар асосий электорати мулкдорлар қатлами ҳисобланган O’zLiDePнинг дастурий ғоя ва мақсадлари билан ҳамоҳанг эканлигини, устувор вазифалар ижросини таъминлашда партиядан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари зиммасига катта масъулият борлигини алоҳида таъкидлади.

Кенгайтирилган йиғилишда кўрилган масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Йиғилиш сўнгида туманидаги мавжуд 45 та маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият юритиб келаётган ҳоким ёрдамчиларининг O’zLiDeP сафига қабул қилинган 38 нафарига партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.

  • Кўрилди
    1639
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+