Тараққиёт стратегияси: Касб-ҳунарга ўқитиш – ишсизлик муаммосини ҳал этишдаги муҳим омил
28.02.2022, 16:41

Ғаллаорол туманидаги 1- сон Касб-ҳунар мактабида O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Жамоатчилик билан алоқалар ва мафкуравий ишлар бўлими ташаббуси билан “Тараққиёт стратегияси: Касб ҳунарга ўқитиш – ишсизлик муаммосини ҳал этишдаги муҳим омил” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Таъкидланганидек, Тараққиёт стратегиясида ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имкониятини яратиш мақсади ҳам қўйилган бўлиб, жами 1 миллион нафар ишсиз фуқарони касб-ҳунарларга ўқитиш ва бу жараёнда нодавлат таълим муассасаларининг иштирокини 30 фоизга етказиш, касбий таълим билан тизимли равишда шуғулланиш масалаларини тўлиқ равишда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ихтиёрига ўтказиш, умумтаълим мактабларининг касб ўрганиш истагидаги битирувчиларини давлат томонидан камида бир касбни эгаллашига кўмаклашувчи тизимни жорий этиш каби вазифалар белгиланган.
Ғаллаорол туманида фаолият олиб бораётган мазкур таълим масканида бугунги кунда 423 нафар ўқувчилар 8 та йўналиш бўйича касб-ҳунар сирларини ўрганмоқдалар.
- Мактабимизда шунингдек, “Темир дафтар”, Аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган фуқароларимизни ҳам қисқа ўқув курсларига жалб қилиб, маълум бир мутахассисликка ўқитиш йўлга қўйилган, - дейди таълим муассасаси директори халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Нигора Абдусатторова. – Шу кунгача биргина “Аёллар дафтари” га киритилган 29 нафар хотин-қизларимиз ўзлари хоҳлаган йўналишлар бўйича мутахассисликка ўқитилиб, сертификат олдилар ва ўз фаолиятларини йўлга қўйиш имкониятига эга бўлдилар. Уй шароитида меҳнат қилишлари учун шароит яратиб бериш масаласи ҳам депутатлик назоратига олинган.
Тадбир давомида иштирокчиларнинг барча саволларига атрофлича жавоб қайтарилди. Сўнгра барча иштирокчилар мактабда касб-ҳунар сирларини ўрганиш истагида бўлган ёшлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
O‘zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши
жамоатчилик билан алоқалар ва
мафкуравий ишлар бўлими
Ўхшаш янгиликлар
-
Келажагинг учун овоз бер!
30.03.2023, 12:33
-
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолигига сайланган ва республика комиссиясига тавсия этилган номзодлар рўйхати
27.03.2023, 19:23
-
Янгиланаётган Конституция ёш олимлар нигоҳида
27.03.2023, 15:54
-
Жиззахлик талаба-ёшлар ўз тенгдошларини референдумда фаол иштирок этишга чақирди
27.03.2023, 13:14
-
“РЕФЕРЕНДУМДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАМИЗ” дейишмоқда наманганлик талаба ёшлар
25.03.2023, 14:23
Фикрингизни қолдиринг