O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоли ташаббуси билан “World Students” Саммити ташкил этилди

14.03.2022, 16:25

O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоли ташаббуси билан “World Students” Саммити ташкил этилди

O’zLiDeP Ургут туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи раҳбари Шоҳруҳ Суюнов ташаббуси билан 12-13 март кунлари Самарқанд шаҳрида “World Students” Саммити ташкил этилди.

“Эътиборлиси бу каби ёшлар ўртасидаги халқаро саммит Самарқандда илк бор ташкил этилиб, ёшлар ўртасида “Networking”ни шакллантириш, xорижий тилларни билувчиларни кўллаб-қувватлашга эътибор каратилди. Шунингдек иштирокчилар дастлаб туризм, тадбиркорлик, xалқаро муносабатлар ва дипломатик этикет йўналишларида тренингда қатнашдилар ва спикерлардан билимлар олдилар.

Кейинги босқичда бахс-мунозаралар олиб борилди, муаммолар ечимига каратилган лойиҳалар ишлаб чиқилди.

Иккинчи куни саммит иштирокчилари учун Самарқанднинг диққатга сазавор тарихий обидаларига сайёҳатлар уюштирилди. Саммит иштирокчилари ташкилотчилар ва ҳамкорларнинг махсус сертификат ва ташаккурномалари билан тақдирландилар.

Қодир Шойимов,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири.

  • Кўрилди
    332
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+