Томорқангиз бўш ётмасин

16.03.2022, 15:42

Томорқангиз бўш ётмасин

Бугун одамларда томорқадан фойдаланиш маданияти яхшигина шаклланиб улгурганига қарамай, бунга қунт қилмай, бефарқ қараётганлар ҳам учраб турибди. Таассуфки, Термиз туманидаги Муҳиддин Эштемиров маҳалласида яшовчи Зархол Раҳмонованинг хонадонидаги томорқа ҳам ана шундай эътибордан четда қолган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов маҳалла ҳудудига ташрифи чоғида ана шундай бўш ётган томорқаларни ҳам кўздан кечирди. З.Раҳмонова, Д.Янгибоевларнинг томорқасига ҳали ҳам ишлов берилмагани боис улар бундан унумли фойдаланиш лозимлиги, акс ҳолда қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилишини тушунтирди. Шу куннинг ўзидаёқ қишлоқ хўжалиги техникаси жалб қилиниб, бўш ётган ва ишлов берилмаган ерлар ағдарилди. 

Шунингдек, А.Хаитов ҳудуддаги бошқа хонадонларда ҳам бўлиб, фуқаролар билан яқиндан суҳбатда бўлди. Уларга иссиқхона фаолияти, бугунги инновацион технологиялар асосида қурилаётган иссиқхоналар ва уларнинг қулайлиги ҳақида тавсиялар берди. Аҳолининг бу борадаги таклифларини ҳам ўрганиб, уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбир ҳам белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    317
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+