O'zLiDePнинг янги авлод кадрлари

16.03.2022, 17:02

O'zLiDePнинг янги авлод кадрлари

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан Гулистон Давлат университетида "Янги авлод кадрлари" лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.

Бугунги ёшлар ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг фаол иштирокчисига айланиши учун нима қилиши керак. Билим ва қобилиятда соғлом рақобатни шакллантирган, танлаган касбини пухта эгаллаётган ёшларнинг партия сафига кириши ҳам саволимизга  қисман жавоб бўлади.

Тадбирда мазкур лойиҳа асосида айнан ёшлар ўртасида  тарғиботлар олиб борилаётгани таъкидланиб, уларнинг эртамиз эгалари эканлигига урғу берилди. Лойиҳанинг мазмун-моҳиятини тушунтириш баробарида ёшларнинг ҳам мулоҳазалари эшитилди.

Президентимизнинг 7 мартдаги "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони хотин-қизлар ҳаётида ўзига хос бурилиш ясади. Фармонга мувофиқ талаба қизларнинг ўқишлари ва контракт пуллари тўлаб берилиши жуда катта янгилик бўлди.

Бугунги талаба эртага кадр сифатида ҳаётда ўрнини топишида  уларнинг билими жуда муҳим. Бу борада университетда яратилган шароит, талабаларнинг иқтидорларини юзага чиқариш ва рағбатлантириш борасида ўтказилаётган кўрик-танловлар уларни кўпроқ изланиш, ўрганишга ундайди.

Илғор фикрли ёшларнинг мулоҳазалари, баҳслашиши "Янги авлод кадрлари"га бўлган ишончни мустаҳкамлади.

O'zLiDeP Сирдарё вилояти кенгаши

 матбуот котиби

  • Кўрилди
    525
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+