Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари тушунтирилди

25.03.2022, 17:36

Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари тушунтирилди

O`zLiDeP Ховос туман Кенгаши томонидан “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзусида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Фарзанд туғилса – авлодимнинг давомчилари, деб қувонадиган ота-оналар уларнинг бўйи етгани сари орзулари ҳам бўй чўзаверади. Айниқса,  қиз узатиш, ўғил уйлантириш-айрим ота-оналарнинг ихтиёрида. “Ўртадаги оқибат кўтарилмасин”, деган гапни маҳкам ушлаб яқин қариндошдан қиз олиб, қиз узатганлар ҳамон учраб турибди. Бунинг таъсири авлодларнинг саломатлигига жиддий таъсир кўрсатишини тан олмаганлар йиллар ўтиб армонда қолгани бефойда.

Тадбирда O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими мудири Ҳусан Жабборов, партия туман Кенгаши аппарат раҳбари Баходир Уралов, туман кенгаши депутати Темур Раззоқов, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Дилкарам Эрназаровалар мавзу юзасидан фикрларини билдиришди.

Ёшларнинг билим олиши ва касб-ҳунар эгаллаши учун ҳаракат қилган ота-она уларнинг келажаги учун ҳам замин яратишади. Вақт ўтиб, албатта бунинг роҳатини яна ота-оналар кўришади. Шу ўринда фарзандлар тарбиясига, айни балоғат ёшига етган пайтда уларни эътиборсиз қолдираётганлар туфайли оиланинг шаънига доғ тушираётганлар ҳам йўқ эмас.

Ўтган 2021 йил мобайнида Ховос туман 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан 681 та никоҳ қайд қилинган. Бироқ 118 та оила ажрим гувоҳномаси олганини айтишга осон. Аксарият ҳолларда ёшларнинг қийинчиликларга чидамсизлиги, муомила маданияти йўқлиги, бирон иш жойига эга эмаслиги, касб-ҳунари йўқлиги  сабаб бўлганлиги айтилди.

Албатта, салбий фактлар, айниқса, ажрим ҳақидаги рақамлар битта бўлса ҳам кўп. Бунинг олдини олиш нафақат ота-оналар, балки ёшларнинг ўзига боғлиқ. Шу ўринда намунали оилалар, ҳаётда тенгдошларига ўрнак бўлаётган қиз-йигитлар  кўпчиликнинг ҳавасини келтириши тайин.

Тадбир якунда Ёшлар қаноти фаоли, ёш ижодкор Дилноза Зокированинг “Қумли кўзёшлар” ва “Бурч ва матонат” номли китоблари тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби кутубхонасига топширилди.

O`zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    691
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+