Депутат ҳоким ёрдамчилари билан учрашди
06.04.2022, 14:31
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O'zLiDeP фракцияси раҳбари Шарапат Ўтемисов Қўнғирот туманидаги маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари билан учрашди.
Таъкидлаш жоизки, ҳоким ёрдамчиларига Президентимиз қарорига кўра янги ваколат берилган. Яъни жорий йилнинг 1 апрелдан маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари томонидан бўш турган давлат объекти ёки ерлар аниқланиб, 2 000 квадрат метргача объектлар – ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукционга чиқарилади.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар – “Yerelektron” тизими орқали юборилган онлайн-буюртманома 3 кунда тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилади ва ижобий хулоса бўлганда, 2 ҳафтада онлайн-аукционга чиқарилади.
Вазирлик ва идоралар, ҳокимликларнинг, 3 ойдан кўп фойдаланилмасдан бўш турган объектлар уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқарилади.
Учрашув давомида ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда ишларни янада жонлантириш мақсадида олиб бориладиган ишлар бўйича иш-режалар дастури белгилаб олинди.
O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг